Роналду Мессига етиб олган эди, аммо...

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду А Сериянинг 20-туридан ўрин олган "Парма" (2:1) га қарши баҳсда дубль қайд этди.

Ушбу голлардан сўнг, 34 ёшли ҳужумчининг Европанинг топ-5 лигаларида киритган тўпларининг сони 432 тага етди.

Португалияликнинг дубли Лионель Мессига етиб олишга замин яратди.

Орадан 26 дақиқа ўтиб, параллель равишда ўйнаётган "Барселона" ва "Гранада" (1:0) қарама-қаршилигида Месси ўзининг 433-голини уришга муваффақ бўлди ва Роналдуни яна ортда қолдирди.

Бу билан, аргентиналик форвард топ-5 лигаларда тўпурарлик бўйича етакчилик қилмоқда, Роналду эса иккинчи ўринда кетмоқда!

Эслатиб ўтамиз, Роналду Италиядан ташқари, Англиянинг "Манчестер Юнайтед" сафида ва Испаниянинг "Реал" клубида фаолият олиб борган. Месси эса бутун фаолиятини Каталония клубида ўтказган.

Маълумот учун, Роналду ва Мессидан кейин, учинчи ўринни 366 та гол билан Англия чемпионатида ўйнаган Жимми Гривз эгаллаб турипти.