Роналду Мессининг “Олтин тўпи” ҳақида қаттиқ гапирди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси замонавий футболдаги индивидуал совринлар ҳақида кескин фикр билдирди.

- Мен “Олтин тўп” ва ФИФАнинг “The Best” совринлари ҳақида нима, деб ўйламан? Менинг фикримча, бу совринлар нуфузини йўқотиб бўлган. Бу Месси, Холанд ёки Мбаппе уларга лойиқ эмас, деган маънони англатмайди.

Ўзим “Globe Soccer Awards” номинациясида ғолиб чиққанимга қарамай, бунақа совринларга ишонмай қўйдим.  
Лекин футболда ёлғон бўлмаган факт ва рақамлар бор. Масалан, мен 2023 йилда дунёнинг энг зўр тўпурари бўлганимни ҳеч ким тортиб ололмайди. Мана шулар ҳақиқий натижалардир, - деди Криштиану Роналду.

Португалиялик футболчи Европадаги фаолияти давомида беш карра “Олтин тўп” соҳиби бўлган. Лионель Месси эса бу совринни саккиз марта қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Asliddin Khaydarov
23/01/2024 00:20
gap yoq
&
Бахтиёр Мирзаев
23/01/2024 09:32
Олтин тупга голни нима алокаси бор? ОТ яхши уйнаган футболчига берилади , хужумчига эмас! Куп гол урган футболчига олтин бутса берилади.