Роналду мухлисларга нега бундай ишора қилди?
Куни кеча “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги “Ал-Иттифоқ”га қарши ўйинда рақиб дарвозасига гол урди. Бу ўйинда португалиялик юлдуз 33-дақиқада пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
Голдан сўнг Роналду ўзининг одатий нишонлашини амалга оширди ва кейин трибуна томон учта бармоғини кўрсатиб ишора қилди. ESPN хабарига кўра, бу ишора Роналдунинг ўғли, кичик Криштиануга қаратилган. 39 ёшли футболчи ўша куни ўғли билан учта гол урганига ишора қилган бўлиши мумкин.
Учрашувдан олдин кичик Криштиану "Ан-Наср"нинг U15 жамоаси таркибида дубль қайд этган эди.
Фикрлар