Роналду мухлислари кутаётган хабар!

Португалия терма жамоасида коронавирусга чалинган Криштиану Роналду “Ювентус”нинг навбатдаги иккита учрашувини аниқ ўтказиб юборади.

Туринликларнинг асосий тўпурари А Серия ўйинида “Кротоне” ва Чемпионлар лигасида Киевнинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга тушмаслиги аниқ.

Шу кунларда Италия илмий-техник қўмитаси карантин муддатини икки ҳафтадан 10 кунгача қисқартиришга ва коронавирусдан тузалганлардан фақат битта тест олишга қарор қилди. Агар Роналдунинг 10 кунлик карантиндан кейин тести тоза чиқса, у 25 октябрь куни “Верона”га қарши майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

МЮ ван де Бекни Роналду сингари суперфутболчига айлантиради

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)