Роналду нега "Ан-Наср"нинг кечаги ўйинини ҳам ўтказиб юборди?!

Криштиану Роналду "Ан-Наср"нинг янги бош мураббийи қарорига кўра яна саудия жамоасининг беллашувини ўтказиб юборди.

Саудия Арабистони Қирол кубоги 1/16 финалида "Ан-Наср" сафарда "Ал-Ҳазем"ни мағлуб этди(2:1). Криштиану мазкур ўйин учун ҳатто қайдномага ҳам киритилмади.

Бу жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли ташаббуси билан содир бўлди. Италиялик мутахассис 39 ёшли сардорга миллий чемпионат ва Осиё чемпионлар лигасидаги муҳим учрашувлар олдидан дам беришга қарор қилди.

Роналдунинг ўзи эса, мазкур ҳолатларга изоҳ бермаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!