Роналду Nike, Месси Adidas бутсаларини маъқул кўради. Ёхуд бутса савдосида энг оммабоп брендлар ҳақида гаплашамиз

Эслайсизми, болалигимизда (эҳтимол кимдир ҳали ҳам) маҳалламиз ёки кўчамиздаги болаларнинг эътиборини тортиш учун энг зўр бутса сотиб олишни хоҳлардик. Мода эффекти узоққа чўзилмайди, бироқ сиз бир неча кун давомида "улар қанча туради?", "қаердан олдингиз?" деган саволларга жавоб берасиз ва қайсидир маънода етакчига айланасиз.

Биз Криштиану Роналду Nike Mercurial бутсасида, Лионель Месси эса сўнгги пайтда adidas Nemeziz бутсасида ўйнаётганини яхши биламиз.

рону

месси

аг

Қуйида дунёнинг етакчи чемпионатлари ва гранд клубларида бутсалар билан боғлиқ вазият қандай эканлиги билан танишиб чиқамиз.

Чемпионлар Лигаси: Nike - 52%, adidas - 37%, Puma - 10% (қолган қисми Mizuno, New Balance ва бошқалар)

Энг машҳур модель - Nike Mercurial (255 киши)

Англия премьер-лигаси: Nike - 52%, adidas - 39%, Puma - 8%

Энг машҳур модель - Nike Mercurial (129 киши)

Испания Ла Лигаси: Nike - 51%, adidas - 39%, Puma - 8%

Энг машҳур модель - Nike Mercurial (157 киши)

Италия А Серияси: Nike 52%, adidas 39%, Puma 8%

Энг машҳур модель - Nike Mercurial (179 киши)

Франция Лига 1: Nike - 49%, adidas - 40%, Puma - 11%

Энг машҳур модель - Nike Mercurial (157 киши)

Германия Бундеслигаси: Nike - 53%, adidas - 36%, Puma - 11%

Энг машҳур модель - Nike Mercurial (158 киши)

ме

найк

Хулоса қилиб айтганда, кучли чемпионатлар ҳамда машҳур футболчилар орасида Nike ва унинг Nike Mercurial модели қолган рақобатчиларни сезиларли даражада ортда қолдирмоқда. Аммо Nike Mercurial турли даражадаги бошқа чемпионатларда иккинчи ўринни эгаллайди. Лекин ушбу чемпионатларда ҳам асосан бу ҳам Nike бренди машҳур, фақат Phantom GT модели билан. Кейинги ўринларда adidas X бутсалари туради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)