Роналду ўғлининг зўр футболчи бўлишига ишонмайди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб академиясида шуғулланаётган тўнғич ўғли билан муносабатлари ҳақида гапирди.

- Ўғлим буюк футболчи бўла оладими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Ўғлим баъзан кола ичиб, турли чипсларни истеъмол қилаётганини биламан ва бундан жаҳлим чиқишидан у ҳам хабардор. Мен унга машғулотлардан кейин тикланиб олиш учун муз солинган сувга шўнғиш кераклигини айтаман. У совуқдан қўрқади.

Ўғлимга доим нимагадир эришмоқчи бўлса, меҳнат қилиш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Мен унинг зўр футболчи бўлишини истасам ҳам, унга бу борада босим қила олмайман. Қайси соҳани танлашидан қатъи назар, энг зўри бўлиши керак, - деди Роналду.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)