Роналду ўлим билан олишаётган болакай билан учрашди (фото)
Германияда давом этаётган Европа чемпионатининг асосий қаҳрамонларидан бири Криштиану Роналду ҳисобланади.
Португалия терма жамоаси билан бош соврин учун курашаётган 39 ёшли юлдуз футболдан ташқаридаги фаоллигини ҳам давом эттирмоқда.
Роналду Словенияга қарши ўтказилган плей-офф учрашувидан кейин стадионга келган Авар билан учрашди. Бу болакай бедаво дард – саратонга чалинган ва ўз ҳаёти учун курашмоқда.
Криштиану учрашувга келган болакай билан суратга тушди, унга имзоси туширилган футболка, тўп ва кепка совға қилди.
Португалиялик юлдузнинг бу эътибори мухлислар томонидан илиқ қабул қилинди.
Фикрлар