Роналду “Олтин тўп” маросимига боради. Мақсад нима?

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду беш йиллик танаффусдан кейин “Олтин тўп” топшириш маросимига боради.

Португалиялик футболчи сўнгги бор бу тадбирда 2017 йили қатнашган ва ўшанда бешинчи марта бош совринни қўлга киритган эди.

37 ёшли тўпурар мавсумнинг энг зўр футболчисига бериладиган ушбу ютуққа 2008, 2013, 2014, 2016 йилларда ҳам лойиқ топилган.

Бу йилги совринга асосий даъвогар сифатида “Реал” сафида Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиби ва тўпурари бўлган Карим Бензема эътироф этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!