Роналду орзу қилган рекордга 22 қадам қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ан-Наср» ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-лигасининг 4-турида «Ат-Таавун»га қарши ўйинда тўп киритди. Бу португалиялик футболчининг профессионал фаолиятидаги 978-гол бўлди.

50-дақиқада 41 ёшли ҳужумчи «Ал-Наср» ҳимоячиси Муҳаммад Симаканнинг зарбасидан кейин дарвоза томон учиб келаётган тўпнинг йўналишини ўзгартирди.

Шу гол эвазига «Ан-Наср» ҳисобда олдинга чиқди ва ғалабани ушлаб қолди.

Роналду фаолияти давомида клублар даражасида 832 та, Португалия миллий терма жамоаси сафида эса 146 та гол урган.

Португалиялик футболчи 2023 йил январидан буён «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!