Роналду: Ўзимга ишона бошладим!
“Торино” дарвозасини жарима зарбасидан ишғол қилган Криштиану Роналду бу голнинг муҳим жиҳатини айтди.
- Мен учун жарима зарбасидан гол уриш жуда муҳим эди. Бу гол ўзимга бўлган ишончни қайтарди. Мақсадимга етдим, - деди Роналду.
Португалиялик тўпурар жорий мавсумда 26 та учрашувда 25-голини нишонлади.
Фикрлар