Роналду "Персеполис" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди

"Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Персеполис"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Риёдликлар Эронга сафар қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Бугун ғалаба қозониш жуда ёқимли! Бизни ажойиб кутиб олган барча эронлик мухлисларга ташаккур", - дея ёзиб қолдирди португалиялик юлдуз.

Маълумот учун, риёдликлар 2-турда Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини ўз майдонида қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!