Роналду Пиолига миннатдорчилик билдирди

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони клубидан истеъфога чиқарилган Стефано Пиолига миннатдорчилик билдирди. Италиялик мутахассис 2024 йилнинг сентябрь ойидан буён жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди.

Tecno

"Ҳаммаси учун раҳмат", - деб ёзди португалиялик ҳужумчи Х ижтимоий тармоғида итальян тилида.

Ўтган мавсумда "Ан-Наср" бирорта ҳам соврин юта олмади. Саудия Арабистони чемпионатида жамоа 70 очко тўплаб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади. Аввалроқ, Пиолининг тайинланишига "Фиорентина" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду 2023 йилнинг январидан бери Саудия Арабистони клубида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда Роналду "Ан-Наср" сафида барча мусобақаларда 35 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!