Роналду Португалия терма жамоасини муддатидан олдин тарк этадиган бўлди
Хабарингиз бор, кеча Португалия терма жамоаси Польшани 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўз навбатида Хорватия терма жамоаси шу куни Шотландияга (0:1) мағлуб бўлди. Натижада, Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасида гуруҳда биринчи ўринни эгаллашини кафолатлади.
Польшаликларнинг мағлубиятидан сўнг Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес баъзи футболчиларни муддатидан аввал клубларга қўйиб юбориш ниятида эканлигини маълум қилди.
"Хорватияга қарши ўйин муҳим, аммо биз бошқа футболчиларга имконият беришимиз керак. Биз Бернарду Силва, Педро Нето, Криштиану Роналду ва Бруно Фернандешни қўйиб юбормоқчимиз”, - деди Мартинес журналистларга.
Қайд этиш лозимки, Бруно Фернандеш дисквалификация туфайли Хорватияга қарши ўйинда барибир майдонга туша олмас эди.
Фикрлар