Роналду Португалия терма жамоасини шокка туширмоқчи
Криштиану Роналду яқинда қирқ ёшга тўлади. Кўпчилик жаҳон футболининг энг зўр тўпурари фаолиятини қачон тугатишига қизиқмоқда.
Хусусан, 39 ёшли ҳужумчидан Португалия терма жамоасидан қачон кетиши мумкинлигини сўрашди. Роналдунинг жавоби ўзига хос бўлди.
- Миллий терма жамоадан кетишга қарор қилганимда, буни кутилмаган ҳолатда амалга ошираман. Лекин бу чуқур ўйланган қадам бўлади. Олдиндан ҳеч қандай баёнотлар берилмайди, - деди Криштиану Роналду.
Роналду Португалия терма жамоасида 2003 йилдан бери ўйнаб келади. Ҳозиргача халқаро миқёсда 215 та учрашувда рақиблар дарвозасини 135 маротаба ишғол қилди. Ҳар икки кўрсаткич жаҳон рекордни ҳисобланади.
Бундан ташқари, Криштиану терма жамоадаги ўйинлари давомида жамоадошларига 45 та голли узатма берган.
Фикрлар