Роналду Португалиянинг Уругвай дарвозасига киритилган илк голида тўпга тегмагани маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Уругвайга қарши ўйинда киритилган биринчи голда тўпга тегмагани эълон қилинди. Бу "Adidas" технологияси, яъни махсус датчик ёрдамида аниқланди. 

2022 йилги Жаҳон чемпионатида ҳар бир тўпга махсус сенсор ўрнатилган. Ушбу технология офсайдлар, аниқ бўлган ёки бўлмаган тегинишларни аниқлашга ҳизмат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, 54-дақиқада Португалия терма жамоаси Уругвай дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни очди. Дастлаб, гол Роналду номига қайд этилди. Аммо кейинроқ Криштианунинг тўпга тегмагани маълум бўлди. Шу тариқа, гол муаллифи сифатида ассист қилган Бруну Фернандеш номи келтирилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!