Роналду қамчини қаттиқроқ бос, Месси сенга етволди!
Қатардаги жаҳон чемпионати сўнгги йилларнинг энг буюк икки футболчиси – Лионель Месси ва Криштиану Роналду учун охиргиси бўлади.
Бу икки юлдузнинг ўзаро рақобати Осиё майдонларида ҳам давом этмоқда.
Бу галги жаҳон чемпионати Аргентина терма жамоаси учун кутилмаган мағлубият билан бошланди. Саудия Арабистони футболчилари Месси бошчилигидаги юлдузни таркибни 2:1 ҳисобида енгди.
Аргентиналикларни қувонтирган ягона воқеа Лионельь Месси жаҳон чемпионатларидаги навбатдаги голини нишонлагани бўлди. 35 ёшли футболчи мундиаллардаги 20-учрашувида пенальтидан тўп киритиб, мусобақадаги умумий тўплари сонини еттитга етказди.
Бу кўрсаткич бўйича Месси Криштиану Роналдуга етиб олди. Португалиялик юлдуз жаҳон чемпионатларида 17 та учрашувда еттита гол урган.
Фикрлар