Роналду: "Реал"дан кетганимдан афсусдаман

"Ювентус" хужумчиси Криштиану Роналду "Маrcа" нашри томонидан "Афсона" соврини билан тақдирланди ва 5 та болакайнинг саволларига жавоб қайтарди. Болалар турли хилдаги жамоалар либосида эди.

Биринчи саволни Клаудиа исмли, Португалия либосидаги қизалоқ берди: "Сиз болалигингизда, тарихда энг зўр бўлишингиз ва кўплаб ютуқларга эришишингизни билганмисиз?"

Роналду: "Йўқ, бу ҳақида хеч қачон ўйламаганман. Мен профессионал футболчи бўлишни орзу қилганман."

Кейинги саволни "Манчестер Юнайтед" либосидаги Гонсало исмли болакай берди: "Сиз кўпроқ Манчестерни соғинасизми ёки Мадридними?"

Роналду: "Мен иккаласини жудаям соғинаман, аммо Мадридда кўп вақтим ўтган, фарзандим дунёга келган, шунинг учун кўпроқ Мадридни соғинаман."

Навбатдаги саволни Лиссабоннинг "Спортинг" либосидаги, Исиара исмли қизалоқ берди: "Евро-2016 чемпионлиги бу фаолиятингиздаги энг катта ютуқми?"

Роналду: "Барча совринларим муҳим. Балки бу ҳақиқатдан ҳам энг яхшисидур. Биласиз буни ютиш бирмунча қийинроқ. Балки бу фаолиятимдаги энг муҳим совриндир."

"Реал" либосидаги Хорхе мурожаат қилди: "Реал"дан кетганингизга афсусдаман."

Роналду кулиб қўйди ва жавоб қайтарди: "Ҳа, мен ҳам афсусдаман."

Сўнгги бўлиб, "Ювентус" либосидаги Марко исмли йигит савол берди: "Ювентус" ушбу мавсум Европа Чемпионлар Лигасини юта оладими?"

Роналду: "Билмадим. Биз доимгидек ҳаракат қиламиз. Умид қиламан "Ювентус" чемпион бўлади."

Манба:Marca

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!