Роналду: Саудия ҳақида охирида ҳаммасини айтаман, кўп ёмон нарсаларни кўрдим
Жаҳон фуболи тарихида энг кўп – 970 та гол урган португалиялик юлдуз Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати ҳақида танқидий фикр билдирди
“Ан-Наср” ҳужумчиси жорий мавсумда Saudi Pro League танқид қилинаётгани бўйича ўз қарашларини айтли. Айни пайтда “Ан-Наср” чемпионат жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди ва энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”дан саккиз очко олдинда.
- Ҳамма ҳам шикоят қилади. Ҳамма керагидан ортиқ иш қилмоқда. Бу футбол, уруш эмас. Биз ҳамма курашаётганини ва ғалаба қозонишни исташини биламиз, аммо ҳамма нарсага ҳам қўл уриб бўлмайди.
Мен мавсум охирида гапираман, чунки кўп ёмон нарсаларни кўряпман. Кўп футболчилар ҳакамлар, лига ва лойиҳа ҳақида шикоятлар ёзмоқда. Бу нотўғри ва мақсадларга мос эмас, деб ўйлайман.
Агар Европадаги энг яхши лигалардан бири билан рақобат қилмоқчи бўлсак, намуна кўрсатишимиз керак. Буни тўхтатишимиз, вазиятни таҳлил қилишимиз ва лига билан гаплашишимиз лозим. Менингча, бу энди футбол эмас, - деди Криштиану Роналду.

Фикрлар