Роналду “Севилья”га қарши баҳсда майдонга тушмайди?!
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг португалиялик форварди – Криштиану Роналдуга ўзини тўлиқ тиклаб олиши учун узоқроқ дам беришга қарор қилди. Унга кўра Роналду Испания кубоги 1/8 финал учрашуви "Севилья"га қарши дастлабки баҳсида майдонга тушмайди.

“Қироллик клуби” мураббийлар штаби Криштиануда сўнгги пайтларда тез-тез мушаклари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлаётгани сабабли унга ғамхўрлик қилган ҳолда 4 январь кунги “Севилья”га қарши баҳсда майдонга туширмоқчи эмас.

Португалиялик юлдуз “Севилья” билан дастлабки учрашувни ўтказиб юборсада, 7 январь кунги Ла Лиганинг 17-турида “Гранада”га ва 11 январь куни бўлиб ўтадиган “Севилья”га қарши жавоб учрашувида майдонга тушади.