Роналду тарихий рекорд остонасида

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси ва Италия А Сериясида 50 та ва ундан ортиқ гол урган биринчи футболчи сифатида тарихга кириши кутилмоқда.

Бунинг учун португалиялик тўпурар атиги битта гол урса кифоя. 2018 йилдан буён Турин клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи А Серияда 49 та голга муаллифлик қилган.

Бунгача, Роналду “Манчестер Юнайтед” таркибида 196 та учрашувда 84 та, “Реал” сафида 292 та ўйинда 311 та гол урган.

Футбол тарихида кучли бешликка кирувчи учта чемпионатда 50 та ва ундан дан ортиқ гол урган биринчи  футболчи сифатида Эдин Жеко тан олинади. Босниялик ҳужумчи “Вольфсбург” жамоаси учун Бундеслигада 111 та ўйинда 66 та тўп киритган. “Манчестер Сити” сафида 130 та ўйинда 50 та голни нишонлаган. 2015 йилдан бун “Рома”да тўп сураётган Жеко 137 марта тушиб рақиблар дарвозасини 68 маротаба ишғол қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)