Роналду терма жамоадаги келажаги борасида қарор қабул қилган

Криштиану Роналду ЖЧ-2022дан кейин Португалия терма жамоасидан кетмоқчи эмас. 

"Correio da Manhã" нашрининг хабар беришича, форвард миллий термада ўйнашда давом этмоқчи. У Евро-2024да иштирок этишни режалаштирмоқда. 

Қайд этилишича, вазият Португалия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетишга яқин турган Фернанду Сантушнинг келажагига боғлиқ. Аммо Роналду камида 2024 йилгача термада ўйнашга умид қилмоқда.

Футболчи ҳозир ўзининг энг яхши спорт формасида эмаслигини тушиниб турибди. У бунда мавсумолди машғулотлар ва МЮдаги тартибсиз ўйин амалиётини айбламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!