Роналду терма жамоани тарк этиши мумкинми?
Португалия Швейцарияга қарши учрашувда Роналду захиридан ўйинни бошлади. У аввалроқ, Жанубий Кореяга билан ўйинда 65 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Ўша баҳсдан сўнг Криштиану мураббийдан хафа бўлган ва шу сабабли кейинги учрашувда асосий таркибдан тушиб қолган, деган миш-мишлар тарқалди. Ҳаттоки, унинг терма жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақда хабарлар пайдо бўла бошлади. Роналдунинг ўзи бундай маълумотларга қуйидагича изоҳ берди:
“Биз ҳеч қандай ташқи кучлар синдира олмайдиган даражада бирлашганмиз. Португалия ҳар қандай душмандан қўрқмайдиган жасур халқ. Бу орзулар учун охиригача курашадиган жамоа”, - деди 37 ёшли ҳужумчи.
Швейцарияга қарши ўйинда Роналдунинг ўрнига тушган 21 ёшли Рамуш ҳет-трикка эришди. Бунгача футболчи ҳали чемпионатда бир марта ҳам майдонга тушмаганди.
Фикрлар