Роналду учун 20 та қўй таклиф қилишди

Фарер Оролларининг "КИ Клаксвик" жамоаси португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду МЮни тарк этиши ҳақида чиқаётган хабарларга ўз муносабатини билдирди. 

"Биз Роналду учун энг яхши 20 та қўйимизни таклиф қилдик. Айни вақтда "Юнайтед"дан жавоб кутяпмиз", - дея пост қолдирди клуб ўз ижтимоий тармоғида. 

Қайд этиш лозим, португалиялик ҳужумчи "Атлетико"га қарши 30 июлда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади. Хабарингиз бор, унга айнан "матрасчилар"дан қизиқиш бўлмоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!