Роналду учун кураш олиб борадиган 2 та жамоа номи аниқ

Аввалроқ маълум бўлганидек, Криштиану Роналду ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.

Marca нашрининг ёзишича, 35 ёшли португалиялик юлдуз учун ҳозирча 2 та клуб харидор бўлмоқда. Булар ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед. Ушбу жамоаларнинг иккаласи ҳам Роналдуга маъқул келадиган таклифлар билдиришга тайёр.

“Ювентус” эса коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироздан чиқиш учун Роналдуни 70 млн еврога сотиши мумкин.

Криштиану бу мавсум “кекса синьора” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 25 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)