Роналду ва яна 9 та легионер

Sky Sport Italia нашрининг хабарига кўра, "Ювентус" клуби коронавирус пандемияси даврида мамлакатни тарк этган футболчиларни Туринга чақирди.

Клуб қароргоҳига Криштиану Роналду, Гонсало Игуаин, Дуглас Коста, Алекс Сандро, Данило, Войцех Шчесни, Адриен Рабьо, Сами Хедира, Маттейс де Лигт ва Блез Матюиди етиб келиши керак.

Турин жамоаси футболчиларни Италияда машғулотлар бошлангани муносабати билан чақирди.

Легионерлар мамлакатга ташриф буюргач, 14 кунлик карантиндан ўтишлари лозим бўлади.

Айрим манбаларнинг маълум қилишича, Роналду эртагаёқ Туринга учиб кетади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)