Роналду: Яқинда 39 ёшга тўламан ва ҳамон гол уришда Холанд каби махлуқлардан олдиндаман!
Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду самарали фаолият кўрсатаётганидан мамнун эканини айтди.
- Бу мавсумда ҳам энг зўр тўпурар бўлдим. Тасаввур қилиб кўринг, мен Эрлинг Холанд каби ёш махлуқларни ортда қолдирдим. Бундан фахрланаман. Ахир мен яқинда 39 га тўламан.
Менга одамлар шубҳа билдираётгани ёқади, чунки шундан кейин мен уларга нималарга қодирлигимни исботлаб бераман. Танқидлар мени тўхтата олмайди, - деди Криштиану Роналду.
Криштиану Роналду 2023 йил давомида энг кўп гол урган футболчи сифатида эътироф этилди. Тўп киритиш бобида “қария” ҳужумчи 54 та гол билан Ҳарри Кейн, Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд каби тўпурарларни ортда қолдирди.
Фикрлар