Роналду яқинда футбол тахтини эгаллайди

Криштиану Роналду “Лацио” дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, фаолиятида киритган голлари сонини 734 тага етказиб олди.

Шу тариқа, португалиялик ҳужумчи расмий учрашувларда урган голлари сони бўйича Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ромариога тенглашиб олди. Айни пайтда футбол тарихида расмий ўйинларда энг кўп гол урган футболчи Пеле ҳисобланади. Футбол қироли 767 марта рақиб посбонларини ожиз қолдирган.

Криштиану Роналдуда келаси мавсумда Пеле рекордини янгилаш учун қулай имконият бор. Бунинг учун “Ювентус” форварди яна камида 33 та гол уриши керак. Жорий мавсумда Роналду 51 та гол урганини инобатга олсак, келаси йили у дунёнинг энг яхши тўпурарига айланишига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)