Роналду

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду клуб раҳбариятига бўлажак трансферлар масаласида ўз маслаҳатини берди.

Calciomercato нашрининг ёзишича, португалиялик футболчи “кекса синьора” раҳбариятига "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде ва "Реал Сосьедад" хавбеки Микель Оярсабални сотиб олишни таклиф қилган. Иккала футболчининг шартномаси ҳам 2024 йилга қадар имзоланган.

Кунденинг айни дамдаги трансфер нархи 40 млн евро, Оярсабалники 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Кунде жорий мавсум “Севилья” сафида 5 та ўйинда майдонга тушди, Оярсабал “Севилья” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)