Роналду:
Ads

"Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду “Торино”га қарши бўлиб ўтадиган Турин дербисидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоанинг кийим-кечаклари билан таъминлайдиган ходимларидан бири менга шундай деди: Илтимос, сизлар ғалаба қозонишингиз шарт. Акс ҳолда менинг бувим....

Ўшанда билганманки, “Ювентус” мухлислари Италияда иккита жамоадан учралган мағлубиятни кечиришмайди. Булар – “Интер” ва “Торино”. Мағлубият ҳамиша ёқмайди, шу қатори менга ҳам. Дерби муҳим учрашув ва биз унда ғалаба қозонишимиз керак”, - дейди португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Торино" - "Ювентус" баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.