Роналду "Ювентус"нинг 123 йиллигига дубль ҳадя этди!

Италия А Серияси 7-туридан ўрин олган "Специя" - "Ювентус" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:4 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндаги ҳисоб 16-дақиқада Альваро Мората томонидан очилган бўлса, Томмазо Побега жамоалар биринчи бўлимга дуранг билан чиқиб кетишини таъминлади. Бироқ иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилган Роналду дубль қайд этди, Рабьо эса бир гол муаллифига айланди.

Эьтиборлиси, бугун "Ювентус" клуби ташкил топганига 123 йил тўлди ва бу кунга футболчилар ажойиб совға тайёрлади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда тўп назорати меҳмонларда.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Роналдуни Эстевес қўполлик билан тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 84'

    "Юве" ҳимояда тартибли ўйнаб, қарши ҳужумларда ўз омадини синамоқда.

  • 81'

    Фаоллик мезбонлар томонга ўтмоқда. Уларга гол зарур.

  • 78'

    Бонуччи ва Куадрадо захирага олинди. Кулусевски ва Фработта ўйинга қўшилди.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Роналду ҳисобни йириклаштирди!

    Нуқтага яқинлашган Криштиану "паненка" усулида зарба йўллади. Дарвозабон ожиз қолди.

  • 75'

    Кьеза жарима майдони ичида йиқитилди. Бу - пенальти!

  • 74'

    Матиас Эстевас Томмасо Побегани алмаштирди.

  • 72'

    Тўп жарима майдони ичида турган Нзологача етиб келмади. У ҳисобни қисқартириши мумкин эди.

  • 69'

    Адриен Рабьо сариқ карточка олди.

  • 68'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Рабьо ҳисобдаги фарқни оширди.

    Кьезанинг узатмасидан сўнг, бирга-бир вазиятга чиқиб борган Рабьо яқин бурчакни усталик билан нишонга олди.

  • 64'

    "Специя" ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган эди. Ҳакам голни инобатга олмади.

  • 62'

    Адриен Рабьо ва Аарон Рэмзи майдонга тушди. Улар ўрнига Уестон МакКенни ва Родриго Бентанкур захирага олинди.

  • 59'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Роналдуууууууууууууууууу!

    Ҳозиргина захирадан ўйинга қўшилган Роналду жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 57'

    Криштиану Роналду майдонга тушди. Пауло Дибала захирага олинди.

  • 55'

    Кьеза қанотда тўхташга мажбур бўлди. Уни яхши қўриқлашмоқда.

  • 52'

    Пирло шогирдлари тўпни назорат қилмоқда.

  • 50'

    Юлиан Хабот марказда рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

  • 48'

    "Специя"нинг тезкор қарши ҳужумини меҳмонлар базўр қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Кевин Агудело майдонга тушди. У Даниеле Вердини алмаштирди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Кьеза бир рақибини алдаб ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Ҳимоячилар МакКеннига тўп етиб келишига имкон бермади. У бўш қолган дарвоза қаршисида эди.

  • 41'

    Тўп назорати тез-тез алмашмоқда. Жамоалар узоқ вақт ўзларида тўпни ушлаб тура олмаяпти.

  • 39'

    "Ювентус"нинг навбатдаги ҳужуми Дибаланинг ноаниқ паси туфайли узилиб қолди.

  • 37'

    Нзолага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 35'

    Ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарган мезбонлар фаоллик намойиш этишда давом этмоқда.

  • 32'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Побега ҳисобни тенглаштирди.

    Жарима майдони ичидан зарба йўллаган Побеганинг зарбаси рекашет натижасида дарвозадан жой олди.

  • 31'

    Нзола қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдонига узатилган тўпга ҳужумчи кутилганидек зарба бера олмади.

  • 28'

    Кьезанинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.

  • 26'

    "Юве" яна ўйин тизгинини қўлга олмоқда.

  • 23'

    Мората дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ўткир бурчакни аниқ нишонга олди. Ҳакам офсайд туфайли унинг голини бекор қилди.

  • 21'

    "Специя" рақиб жарима майдонига кира олмаяпти. Аммо тўп назорати айнан уларнинг қўлида.

  • 18'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Мората бу сафар зарба бера олмади.

  • 16'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган майдон эгалари ҳужумга ўтмоқда.

  • 14'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Мората ҳисобни очди!

    Бирга-бир вазиятга чиққан МакКенни Моратани бўш қолган дарвоза қаршисида тўп билан таъминлади. Альваро мўлжалда адашмади.

  • 11'

    Ўйин тизгини "Ювентус" қўлида. Бироқ ҳужумларга нуқта қўйиш осон кечмаяпти.

  • 8'

    Мезбонлар ҳужумда шошиб қолмоқда. Туринликларнинг прессинги бунга сабаб бўляпти.

  • 6'

    Моратанинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    Меҳмонлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!