Роналду – “ўлик”!

“Манчестер Юнайтед” ҳужумкор футболчиси Мэйсон Гринвуд ўзи билан бирга ўйнаган Криштиану Роналдуни танқид қилди.

The Athletic нашрининг ёзишича, ёш футболчи жаҳон футболи тарихида энг кўп гол урган португалиялик юлдузни “у ўлик”, деган. Бу билан Гринвуд Криштиану Роналду аввалгидек юқори даражада футбол ўйнай олмаслигини изоҳламоқчи бўлган.

Аслида кейинги пайтда Мэйсон Гринвуд ўзини салбий томондан кўрсатмоқда. У зўравонликда айбланганидан кейин суд уни оқлаган бўлса-да, клуб раҳбарияти футболчини таркибга яқинлаштирмаяпти.

Роналду эса Манчестердан кетганидан кейин “Ан-Наср”дан иш топди. Шунингдек, 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш турнирида иккита учрашувда тўртта гол уриб, ўз терма жамоаси учун энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи сифатида жаҳон рекордини янгилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ibroximmm
28/03/2023 18:00
Камалиб Кут булдида шунга узгариб колган
Фаридун Камолов
28/03/2023 10:16
Bu musor gapiraveradi ozi musor