Роналдуда пасайиш кузатилмоқда

«Реал» клуби аъзолари орасида тўпурар ўйинчи Криштиану Роналдунинг ўйинидан норозилик кайфияти кучайиб бормоқда.

Маълумки, футболчи Испания чемпионатининг жорий мавсумида бор йўғи 1 марта гол урган.

Испания матбуоти хабарига кўра, футболчиларга нафақат унинг сермаҳсуллиги пасайиб кетгани, балки ўйин пайтида жамоадошларнинг қарорларидан норози бўлиши ҳам ёқмаяпти.

Хусусан, Роналду агар ўзининг иштирокисиз гол урилса, бошқаларга эътироз билдириб, уларнинг жиғига тегмоқда.