Роналдудан жабр кўрган А Серия клублари 20 та бўлди

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду кеча Италия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Лечче"га (4:0) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа 35 ёшли португалиялик футболчи гол урган А Серия клублари сони 20 тага етди.

Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 27 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)