Роналдудан йил рекорди ёхуд Месси яна армонда
Ads
 
Тўпурарлик рекордлари бўйича "Реал" етакчиси Криштиану Роналду ва "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўртасидаги рақобат давом этади. Бу гал ҳар икки буюк футболчи натижалари Халқаро футбол статистикаси ва тарихи федерацияси - IFFHS рейтингидан жой олди.
 
Ушбу нуфузли ташкилот 2016 йили халқаро мусобақаларда киритилган голлар бўйича ўзага хос рейтинг тузди. Ушбу рўйхатга ўз мамлакати терма жамоаси ва клуби таркибида халқаро мусобақаларда энг кўп гол урган футболчилар киритилди.
 
Биринчи ўрин "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналдуга насиб этди. 31 ёшли футболчи 2016 йил давомида Португалия терма жамоаси таркибида 13 та, "Реал" ўйинларида 11 та, жами 24 та гол билан энг зўр тўпурар бўлди.
 
Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси эса бу гал биринчиликни қўлга киритолмай армонда қолди.
 
Йилнинг энг яхши тўпурарлари билан танишинг:
 
1. Криштиану Роналду (Португалия – 13 гол, «Реал» – 11 гол) – 24 гол
 
2. Лионель Месси (Аргентина — 8, «Барселона» – 13) – 21
 
3. Эдинсон Кавани (Уругвай – 9, ПСЖ – 7) – 16
 
4. Аҳмад Ҳаммадий (Ироқ – 0, «Ал-Қувва Ал- Жавия» – 16) – 16
 
5. Роберт Левандовски (Польша – 8, «Бавария» – 7) – 15
 
6. Антуан Гризманн (Франция – 8, «Атлетико» – 6) – 14
 
7. Карлос Адриано (Бразилия – 0, «Сеул» – 13) – 13
 
8. Габриэл Жезус (Бразилия – 8, «Палмейрас» – 4) – 12
 
9. Жонатан Болинжи (Конго ДР – 6, «ТП Мазембе» – 6) – 12
 
10. Ариц Адурис (Испания — 2, «Атлетик» – 10) – 12.