Роналдуга ўзбекистонлик тадбиркор асос солган машҳур бренд томонидан соат совға қилинди (фото)
Соат Саудия Арабистонига мослаб, яшил рангда ишлаб чиқарилган.
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду қимматбаҳо совғани қабул қилиб олди. Унга қуйидаги расмда акс этган ажойиб соатни "Jacob & Co" бренди топширган.
"The Sun" нашрининг хабар беришича, соатнинг нархи 630 минг фунт стерлингга тенг. У яшил рангда бўлиб, Криштианунинг Саудияга кўчиб ўтгани муносабати билан шу рангда ишлаб чиқарилган.
Маълумот ўрнида, "Jacob & Co" бренди асосчиси ўзбекистонлик Жейкоб Арабо (асл исм-фамилияси Ёқуб Арабов) ҳисобланади.




Изоҳлар (0)