Роналдуга Россия ёқади
Ads

Йилнинг энг яхши эркак футболчиси сифатида Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду эътироф этилди.

Мазкур совринни кетма-кет иккинчи йил қўлга киритган Криштиану Роналду совринни қабул қилиб олгандан сўнг ФИФА журналистларининг саволларига жавоб берди.

- Россия майдонларида бир неча маротаба ўйнаганман. Москвада ЕЧЛ финалини ўтказиб, ғалаба қозонганман.

Россия мен учун кўп маротаба омад келтирган дея оламан. Фақат бу йил Португалия термаси Конфедерациялар кубокида ўйлаган мақсадига ета олмади.

Чилига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, турнир билан эрта хайрлашишга мажбур бўлдик.

Пенальтилар серияси бу лотереяга ўҳшайди, бир ютасан, бир ютқазасан. Нима ҳам дердим Конфедерациялар кубоги терма жамоа учун янги марраларни очиб бериш учун кўприк вазифасини бажарди, - дея фикр билдириб ўтди Роналду.