Роналдуга янги рақобатчи келяпти

“Ювентус” ҳужум чизиғини янада кучайтириш мақсадида Федерико Кьезани “Фиорентина”дан ижарага оладиган бўлди.

Клублар бу трансфер бўйича келишувга эришди. Туринликлар жорий мавсум якунланганидан кейин Кьезани 50 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

“Ювентус”  22 ёшли ҳужумчининг ўзи билан 2025 йилгача шартнома шартларини келишиб олган. Бугун Кьеза тиббий кўрикдан ўтиб, шартномага имзо чекади.

Таъкидлаш жоизки, “Фиорентина” ҳам ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуодовга қизиққан эди. Бироқ, ҳамюртимиз “Женоа”га ўтиб кетди.

“Ювентус” ёзги трансферлар вақтида испаниялик ҳужумчи Альваро Моратани ҳам қўлга киритганди. Мората ва Кьеза жамоанинг асосий тўпурари бўлиш учун Криштиану Роналду билан рақобатлашиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Окаси
05/10/2020 17:40
Роналду-бу Роналду!!! Бу ерда Мората билан Кьеза рақобатлашади, деса, тўғри бўлади. Яқин икки уч йилда Роналду тахстдан тушмайда, бу аниқ.
Benazir mix
05/10/2020 19:27
Топпа ториии

Минбар

Барча блоглар