Роналдуни бу мавсум тўхтатиб бўлмаяпти
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду бу мавсум кучли бешлик футболчилари орасида энг кўп гол киритган футболчи бўлиб турибди.

Opta хабарига кўра, португалиялик юлдуз бу мавсум барча мусобақаларда жами 37 та тўп киритишга эришди. Бу борада иккинчи ўринда 36 гол билан Моҳамед Салаҳ бормоқда. Кучли учликни эса 35 та гол билан Харри Кейн якунлаб беради.

"Барселона" футболчиси Лионель Мессида ҳам худди шунча гол мавжуд. Фақат аргентиналик форвард Кейнга нисбатан кўп ўйин ўтказган.

2016/17 йилги мавсумда энг кўп гол киритган футболчилар

1. Криштиану Роналду («Реал») – 37 гол (35 ўйинда)

2. Мохамед Салах («Ливерпуль» – 36 (41)

3. Харри Кейн («Тоттенхэм») – 35 (39)

4. Лионель Месси («Барселона») – 35 (43)

5. Чиро Иммобиле («Лацио») – 34 (38)

6. Эдинсон Кавани («ПСЖ») – 33 (40)

7. Роберт Левандовски («Бавария») – 32 (37)

8. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») – 30 (37)

9. Неймар («ПСЖ») – 28 (30)

10. Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед») – 25 (44).

Минбар

Барча блоглар