Роналдуни мақташди

“Эвертон” ҳужумчиси Мойзе Кин “Ювентус”да ўзи бирга ўйнаган Криштиану Роналдуни мақтади.

- Роналдунинг ажойиб футболчи экани ҳаммага маълум. Лекин у инсон сифатида ҳам жуда яхши. У менга “Ювентус”да кўп ёрдам берган, - деди Мойзе Кин.

Шунингдек, 20 ёши ҳужумчи ўзига қарши ўйнаган энг кучли футболчиларни ҳам эътироф этди.

- Мени ўйинда Неймар анча қийнаган. Ди Мария ҳам. Уларга қарши “Ювентус” таркибида ПСЖ билан бўлган учрашувда тўп сурганман. Ҳар иккиси фантастик футболчи, - деди ёш ҳужумчи.

Якунланган мавсумда Кин “Эвертон” сафида 29 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!