Роналдуни юртдоши “Реал” ва “Юве” нишонига тушди

  • 10 Aug 14:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Қитъанинг энг нуфузли турнири эрта тарк этган “Ювентус” ва “Реал” ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Ҳар икки клуб “Милан”да порлай бошлаган форвард Рафаэл Леауни ўз сафида кўрмоқчи.

Tecno

Бу ҳужумчи миланликлар таркибига ўтган йили “Лилль”дан 35 миллион еврога олиб келинган эди. Туринликлар 21 ёшли поругалиялик футболчини ёши ўтиб қолган Гонсало Игуаинга ўринбосар сифатида кўрмоқда ва уни Роналдуга яхши шерик бўлишига ишонмоқда. Мадрид клуби эса ишончни оқламаган Лука Йович ўрнига Леауни олиб келишни мақсад қилган.

Жорий мавсумда Рафаэл 31 та ўйинда олтита гол уриб, учта ассистни амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!