Роналдунинг 2017 йилдаги биринчи голини томоша қилинг (видео)
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг 2017 йилдаги дастлабки голини киритди.

Бу Испания чемпионати 17-турида айни дамда давом этаётган “Гранада”га қарши баҳснинг 27-дақиқасида содир бўлди. Аниқғори Марселонинг чап қанотдан узатган тўрини португалиялик футболчи боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда “қироллик клуби” 1-бўлимдан сўнг 4:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Учрашувнинг иккинчи бўлими давом этмоқда.