Роналдунинг "Атлетико"га трансфери жиддий тус олди

"Криштиану Роналдунинг "Атлетико"га ўтиши ҳақида янги тафсилотлар пайдо бўлди. 

Португалиялик Чемпионлар лигасини ютишни истайди ва испан клубини ушбу турнирда ғалаба қозониш учун даъвогарлар қаторида, деб ҳисобайди. 

"Матрасчилар" бош мураббийи ҳали Роналду билан гаплашмаган. Шундай бўлса-да, аргентиналик мутахассис 37 ёшли ҳужумчининг трансферини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Сабаби, унинг келиши жамоада ҳужумкорликни оширади. 

Ушбу харидни амалга ошириш учун Мадрид клуби таркибида айрим ўзгаришлар бўлиши керак. "Атлетико" Моратани сотиши лозим, шунингдек, ярим ҳимояда ҳаракат қилувчи ўйинчилардан ҳам кимдир кетиши керак. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!