Роналдунинг бундай финтларини мухлислар соғинганди! (Видео)

Саудия Арабистони чемпионатининг 14-турида "Ан-Наср" ва "Ал-Иттифоқ" жамоалари ўзаро кураш олиб борганидан хабарингиз бўлса керак. Мазкур беллашувда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни Талиска ўз номига ёздириб қўйди. Криштиану Роналду ушбу ўйинда дебют қилишга муваффақ бўлди. 

Гарчи, Роналду гол урмаган бўлса ҳам учрашувдаги фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Айниқса, беллашувнинг 78-дақиқасида португал томонидан амалга оширилган чиройли ҳатти-ҳаракатлар ижтимоий тармоқларни "портлатди". Жумладан, "Ан-Наср" ҳам мазкур финт видеосини ўз твиттер саҳифасига жойлади ва "Some skill show", ( маҳоратдан бир шингил) дея изоҳ қолдирди. 

Шунингдек, 37 ёшли форварднинг дебюти мухлислар ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда. Маълумот учун, "Ан-Наср" 2 кундан сўнг Саудия Арабистони суперкубоги доирасида "Ал-Иттиҳод"га қарши майдонга чиқади. 

Comments

You must be logged in to commet!