Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида охирги 3 ўйинда майдонни голсиз тарк этди. Шу боис, биз португалияликнинг мазкур мусобақадаги голсиз ўйинлар cерияси ҳақида тўхталиб ўтишни лозим деб топдик.
 

26 ўйин (2003 йилдан - 2007 йилгача)
Криштиану "Манчестер Юнайтед" сафида Чемпионлар лигаси мусобақасида дастлабки 26 ўйинда рақиб дарвозасига йўл топа олмаган. Мана сизга статистика! У турнирдаги дастлабки голини 2007 йил нимчорак финалда "Рома" 7:1 ҳисобида калтакланган ўйинда киритган эди.

2 ўйин (2008 йил)
Криштиану 2008 йил "Барселона" билан кечган ярим финалнинг ҳар икки ўйинини ҳам голсиз тарк этди. Португалиялик футболчи Каталонияда кечган илк ўйинда 3 дақиқада пеналтини кўкка совурган эди.

6 ўйин (2009 йил)
2008 йили мусобақада 8 та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлган ҳужумчи 2009 йили гуруҳ босқичида бирорта ҳам гол ура олмади. Фақатгина нимчорак финалнинг жавоб ўйинида "Интер" дарвозасига йўл топган ҳолда, бу нохуш анъанасига барҳам берди.

2 ўйин (2010 йил)
Роналду 2010 йили гуруҳ босқичининг дастлабки икки учрашувида "Аякс" ва "Осер" жамоаларига гол ура олмади. Бу унинг Мадрид клубидаги илк голсиз ўйинлари cерияси эди.

2 ўйин (2011 йил)
2010/11 йилги мавсумнинг нимчорак финалида "Лион" дарвозабони ҳар икки учрашувда ҳам Криштианунинг зарбаларини бартараф этди. Шу тариқа футболчи бир мавсумнинг ўзида иккинчи марта икки ўйинлик голсиз cерияни ўтказди.

3 ўйин (2011 йил)
Португал ўғлони 2011 йили ярим финалда "Барселона" билан ҳар икки ўйинда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўя олмади. Кейинги мавсумнинг илк ўйинида эса Загребнинг "Динамо"си ҳам Роналдудан жабр кўрмади.

2 ўйин (2012 йил)
Ҳужумчи 2012 йили гуруҳ босқичининг 4-турида "Боруссия" Дортмунд ва 5-турида "Манчестер Сити" посбонларини ҳам хафа қила олмади. "Реал" ана шу икки ўйинда ҳам очко йўқотган эди.

2 ўйин (2015 йил)
2015 йил чорак финалда "Атлетико" билан тўқнаш келган "Реал" икки ўйинда битта гол уриб, кейинги босқичга чиқди. Бу учрашувлар ҳам Ронни учун голсиз якунланди.

2 ўйин (2015 йил)
Ўтган мавсумда "Реал" гуруҳ босқичида "ПСЖ" билан икки ўйинда атиги бир гол урди. Криштиану "Атлетико" билан ўйинлар cингари бу сафар ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади.

2 ўйин (2016 йил)
Ўтган мавсумда ярим финалда "Манчестер Сити" ва финалда "Атлетико" билан учрашувларда ҳам ҳужумчи гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Бироқ якунда "галактикос" кубокни қўлга киритган эди.

3 ўйин (2016 йил)
Ушбу мавсумда "Легия"га қарши икки ўйинда Мадридликлар 8 та, "СПортинг" билан ўйинда эса 2 та гол уришди. Энг қизиғи ана шу 10 та голнинг бирортаси ҳам Роналду ҳисобига ёзилмади. Бундай ҳолат португалиялик билан "Реал" таркибида илк бора юз берди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!