Роналдунинг дубли “Реал”нинг ғалаба қозонишига ёрдам берди (видео)
Шанба оқшомида Испания Ла Лигасида 25-тур ўйинлари давом эттирилди. Амалдаги чемпион – Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Алавес”ни қабул қилди.
“Сантьяго Бернабеу” стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим сўнггида Криштиану Роналду Бенземанинг узатмасидан сўнг ҳисобни очишга эришган эди.
Иккинчи бўлим аввалида Гарет Бэйл ҳисобни ишончли кўринишга келтирган бўлса, 61-дақиқада Роналду ушбу ўйинда ўзининг иккинчи голини киритиб, дубл қайд этди.
89-дақиқада эса Бензема пеналтьини аниқ амалга ошириб ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Қуйида мазкур ўйин видеошарҳи билан танишасиз.
Фикрлар