Роналдунинг тўйга бормагани фанатларни жумбушга келтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоаси футболчилари жамоадошлари Гонсалу Рамушнинг тўй маросимида иштирок этди. Бу ҳақда маҳаллий Flash нашри хабар берди.

Эътиборли жиҳати шундаки, тўйга ҳужумчи Криштиану Роналду келмади. Унинг йўқлиги ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар энди Роналдунинг ўзи турмуш қурганида, терма жамоа сафида ким унинг тўйига бормасликка журъат эта олишини муҳокама қила бошлади.

- У оддий одамларга аралашмайди, — деган изоҳ ушбу хабар остида энг кўп муҳокама қилинган шарҳлардан бирига айланди.

Маълумотларга кўра, Криштиану Роналду шу ёзда севгилиси Жоржина билан никоҳдан ўтиши кутилмоқда. Бироқ тўй санаси ҳозирча ошкор қилинмаяпти.

Ҳужумчи Гонсалу Рамуш ва унинг севгилиси Маргарита Домингес Португалияда, Рамуш туғилган жойга яқин ҳудудда, бир ёшли ўғиллари Бернардо иштирокида никоҳдан ўтди. Куёв томондан тўй гувоҳи сифатида унинг болаликдан дўсти Жоао Невеш қатнашди. Улар шу ёзга қадар бирга ПСЖ таркибида тўп суришган. Янги мавсумдан бошлаб Рамуш «Милан» шарафини ҳимоя қилади.

Тўйда футболчиларнинг турмуш ўртоқлари орасида айниқса ҳомиладор Инес алоҳида эътиборни тортди. У яқин орада собиқ «Манчестер Сити» сардори ва «Реал»нинг янги футболчиси Бернарду Силвага иккинчи фарзандни дунёга келтириши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!