Роналдусиз қолган
Ads

Хабарингиз бор кеча "Реал" Ла Лиганинг 16-тури доирасида "Райо Вальекано"га қарши кечгн Мадрид дербисида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Статистикалар эса Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтиб кетгач “қироллик клуби” томонидан киритилаётган голлар сони сезиларли тарзда камайиб кетганини кўрсатмоқда.

“Реал” чемпионатнинг ўтган 16та турида рақиблари дарвозасига бор йўғи 24та гол уришга эришди холос. Бу эса 1993/94 йилги мавсумдан буён жамоанинг бу борада қайд этган энг ёмон натижаси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Сантьяго Солари шогирдлари айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида “Барселона” ва “Атлетико”дан сўнг 3-ўринни эгаллаб туришибди.