Росеньор Палмер ва Жеймснинг ҳолати ҳақида маълумот берди
"Челси" бош мураббийи Лиам Росеньор жамоанинг икки етакчи футболчиси — Коул Палмер ва Рис Жеймснинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Икки футболчи ҳам "кўклар"нинг сўнгги икки ўйини — Англия Кубогида "Чарльтон"га қарши баҳс (5:1) ҳамда Лига Кубогида "Арсенал"га қарши учрашувни (2:3) ўтказиб юборган эди.
— Палмер ва Жеймс бугун машғулотда қатнашди. Энди фақат уларнинг ҳолатини баҳолаш ва барча зарурий жараёнларни ўтказишимиз керак. Айни пайтда айта оламанки, иккаласи ҳам "Брентфорд"га қарши ўйин учун таркибга киритилади, — деди Росеньор матбуот анжуманида.
"Челси" — "Брентфорд" учрашуви шанба куни, 17 январь санасида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00'да бошланади.
Фикрлар