Росс Баркли "Челси"ни тарк этмайди

"Челси" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Росс Баркли қишда клубни тарк этмайди. Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бугунги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

"Баркли бизнинг футболчи. Унинг кетиши ҳақида гап-сўз бўлгани йўқ. Мен Россга ишонаман",- дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Вест Хэм" англиялик футболчининг трансферига қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда хавбек "Челси" либосида Премьер лигада еттита ўйинда майдона тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!